Кириш Регистрация

ФИФА "Интер Майами" клубини клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига таклиф қилади

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик 37 ёшли ҳужумчи Лионель Месси тўп тепаётган МЛС клуби “Интер Майами” ФИФА томонидан 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига таклиф қилинади, деб хабар бермоқда Marca.

Мусобақа 2025 йилнинг ёзида АҚШда бўлиб ўтади ва тарихда 32 та клуб иштирокида янги форматда ўтказиладиган илк клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлади.

Испания нашри хабарига кўра, ФИФА МЛС чемпиони аниқланишини кутмасдан, "Интер Майами"га мезбон мамлакатдан ягона квотани беришни режалаштирган. Бу ҳақда тез орада расман эълон қилиниши хабар қилинган.

МЛСнинг навбатдаги мавсуми якунланишига бир тур қолганида, 33 ўйинда 71 очко тўплаган "Интер Майами" ўз натижаларига кўра лиганинг энг яхши клуби бўлиши кафолатланган. Бунда МЛС чемпиони плей-офф натижаларига кўра аниқланади.

Киритилди: 06:17, 19.10.2024.
Ўқилди: 1810 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик