"Байер" марказий ҳимоячиси Жонатан Та яқин вақт ичида клубини ўзгартириши мумкин.
28 ёшли футболчининг хизматларига Европанинг бир қанча грандлари қизиқиш билдираётгани аввалроқ хабар қилинганди.
Журналист Маттео Мореттонинг сўнгги маълумотларига кўра, "Барселона" ҳозирда келаси ёзда эркин агентга айланиши мумкин бўлган Та учун курашда "Реал"дан олдинда.