Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Неймар оғир жароҳати ҳақида гапира туриб, йиғлаб юборди (видео)

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ҳужумчиси Неймар 2023 йилнинг 18 октябрь куни Бразилия терма жамоаси сафида Уругвайга қарши ўйинда оғир жароҳат олди ва узоқ вақтга сафдан чиқди.

Неймарнинг мазкур жароҳати ҳақида видео олинди ва футболчи интервью жараёнида ушбу жароҳат ҳақида гапира туриб, кўзларидан ёш оқа бошлади.

«Миллий жамоа сафида голлар сони бўйича Пеленинг натижасини яхшилайман, деб ҳеч қачон ўйламагандим. Бу — Пеле, тушуняпсизми? Бу ҳақда ўйлашим мумкин эмасди.

Ҳаётимда ажойиб вазиятларни бошдан кечирдим: бу мақсадга эришдим, «Ал-Ҳилол»га ўтдим, қизим туғилди... Мен учун йил ажойиб ўтаётган эди, кейин эса жароҳат олдим... (Неймар шу лаҳзада йиғлай бошлади).

Ўша вазиятни эслайман. Жароҳат олганимда кучли оғриқ ҳис қилдим. Ўша пайтда жароҳат жиддий эканини тушуниб етдим. Ҳаётда энг яхши кўрадиган нарсам — футбол ўйнаш. Майдондан ташқаридаги ҳар бир кун — бу қийноқ. Бу менга азоб беради», – деди Неймар.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:32, 20.10.2024.
Ўқилди: 3449 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2947]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2597]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2516]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2452]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2306]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1947]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1838]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1823]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1666]

«ПСЖ» «Барселона» футболчисини қўлга киритишга қатъий қарор қилди [1642]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик