"Ливерпуль" афсонаси Жейми Каррагернинг фикрича, мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан янги шартнома имзолаши мумкин.
Унинг фикрича, форвард АПЛда гол уриш бўйича франциялик Тьерри Анридан ўзиб кетмоқчи.
"Мавсум охирида Муҳаммад Анри ва Лэмпарднинг рекордини қувиб ўтади. Ўйлайманки, бу ютуғи учун у "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиради.
У пойгада қатнашишдан завқланади. Лекин, албатта, маош ва шартнома муддати ҳам муҳим бўлади", - дея экспертнинг сўзларини келтиради Standart.