Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Расман: Иноуэ декабрда Японияда Сем Гудман билан жанг қилади

Баҳо:
+ | -

Иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ IBF йўналиши бўйича австралиялик мажбурий даъвогар Сем Гудман билан жанг қилади. Бу ҳақда Тop Rank промоутерлик компанияси раҳбари Боб Арум ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Унга кўра, жанг 24 декабрь куни Японияда ташкил этилади. Жанг аввалроқ эълон қилинган эди, аммо расмий тасдиқлов бўлмаган. Шу сабабли бир ҳафта олдин IBF (Халқаро бокс федерацияси) раҳбарияти томонларни жанг санаси ва жойини ошкора эълон қилишга чақирганди.

Маълумот учун, мазкур вазндаги ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг WBA камари учун даъвогар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Иноуэ ўзининг сўнги жангини 2024 йил сентябрь ойида ўтказган. Боксчи мутлақ жаҳон чемпионлиги унвонини ҳимоя қилганди. Токиода бўлиб ўтган бокс оқшомида япониялик спортчи Ти Жей Доэнига қарши жанг қилиб, еттинчи раундда уни нокаутга учратган. Иноуэнинг зарбасидан сўнг Доэни жангни давом эттиролмаслиги маълум бўлганди.

Промоутер Боб Арум япониялик боксчи Наоя Иноуэнинг кейинги иккита жанги кимларга қарши бўлишини маълум қилди. Унинг режаларида ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев йўқ.

Муроджон Аҳмадалиевнинг адвокати Пет Инглиш япониялик мутлақ чемпион Наоя Иноуэ жангдан бош торца, қонуний чора кўрилишини маълум қилганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:30, 22.10.2024.
Ўқилди: 1293 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик