Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Эртанги кун ишончи

Баҳо:
+1 | -

Футбол “адолатсиз” ўйин. Унда бир клуб ёки терма жамоа қанчадан-қанча имкониятларга эга бўлиб, ундан фойдалана олмай ва рақиб жамоа биргина имкониятдан оқилона фойдаланиб, ғалаба қозониб кетаверади. Буни футбол тарихидаги ўйинлар яққол исботлаб турибди. Кечаги ўйин ҳам шу “адолатсиз” ўйинлар тарихига кирди.

"Бирор ишни эплолмасанг, аввало ўзингдан ўпкала” деган иборани ҳаётимизда кўп эшитганмиз. Куни кеча ортда қолган ўйиндаги воқеалар “Насаф” учун ижобий якунламаган бўлсада, жамоанинг ўйини яхши таасурот қолдирди.

Ўйинда жонбозлик кўрсатиб, лекин бирга-бир имкониятлардан фойдалана олмай, биргина стандарт вазиятдан гол ўтказиб, мағлуб бўлиш жуда аламлидир. Ҳакамнинг қарорини ўзгартириб бўлмайди. Унинг чиқарган қарори виждонига ҳавола. Қолаверса, мамлакатимизда футболга бўлган эътибор йилдан-йилга ошиб бораётган бир пайтда ҳакамларни ҳам яхшилаб “тарбия” қилишга эҳтиёж сезилмоқда, зеро бу соғлом тандаги “яра”дек безовта қилаверади.

Кечаги ўйинда бош ҳакамнинг иккинчи голни аввал ҳисоблаб, майдон марказини кўрсатиб, кейин голни бекор қилишига нима сабаб бўлди? Бош ҳакам қанот ҳакамига кўра вазиятга яқин турган эди-ку! Мағлубият қандай бўлмасин барибир мағлубият. Уни ўзгартира олмаймиз.

Ҳамма нарсанинг бир яхши, бир ёмон томони бўлгани каби мағлубиятнинг ҳам салбий ва ижобий томони бор. Ёмон томони очко йўқотдик. Чемпионлар пойгасида рақибларни сал олдинга ўтказиб юбордик. Яхши томонига келсак, жамоа шакилланаётганини гувоҳи бўлдик. “Пахтакор”дан ҳар жабҳада устунлигимизга амин бўлдик. Жамоа охиригача курашди. Насиб қилса, “Насаф” бу мавсумда мана шундай ўйнашда давом этиб, камчиликларини бартараф эта олса совринли ўринлар учун ҳақли равишда кураша олади.

Камчиликка келсак, сўнгги ўйинларда Илҳомнинг ўйини негадир чиқмаяпти. Тажрибали ҳужумчимиз гўёки тушкун кайфиятда қолгандек. Бердиев охирги учрашувларнинг 2-бўлимида Шомуродовни ҳужум ортида ҳаракат қилдирмоқда. Мана шу нарсани Бердиев рақиб ҳимоячиларини чарчашини ва бунда ёш футболчиларни тезлиги қўл келиши мумкинлиги билан изоҳлаганди. Лекин ўша ҳамма жамоаларнинг “касал”и ва чемпионатимизда “сийқа”си чиқиб кетган тактика, яъни қанотдан тўпни ҳаводан жарима майдонига етказиб бериш ҳолати “Насаф”да ҳам бор. Илҳомни ҳужум ортига ўтқазиб, бўй жиҳатдан паст бўлган футболчига ҳаводан тўпни етказиб бериш тўғримикин?

Бошқа тактика ўйлаб қўйиш керакка ўхшайди. Футболчиларимизнинг кўпчилиги ва жамоамиз мураббийи ҳали ёш. Албатта бу камчилик ҳам бартараф этилади деган умидимиз бор. Зеро, “Насаф”ни эртанги кунига ишонч пайдо бўлди. Шу ишонч йўқолмасин. Биз мухлислар Бердиевга ишонамиз! Кеча аламли мағлубият бўлган бўлса-да, негадир кўнгилда хотиржамлик пайдо бўлди. Бўшашманглар йигитлар!

Улуғбек Яҳёев

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 14:25, 11.05.2013.
Ўқилди: 5419 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.