«Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих «Барселона» устози Ханси Флик ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Ханси ҳар доим жамоада яхши кайфият яратарди. У ҳатто ўйинчилар ўзларига шубҳа қилганда ҳам футболчиларда катта ишонч уйғотарди. Флик билан ҳаммамизга ёқадиган қизиқарли футбол ўйнардик. Биз динамикани яратдик ва ўзимиз ўйнаётган футболга ишондик,» - деди Киммих матбуот анжуманида.