Винисиус Жуниор «Боруссия»нинг иккинчи голидан олдин тўп билан 80 метрга яқин масофани югуриб ўтди.
Кеча «Реал» вингери Чемпионлар лигасида Дортмундга қарши ўйинда (5:2) хет-трик қайд этди.
86-дақиқада бразилияликнинг иккинчи голи киритилди. У 85-дақиқанинг 25-сониясида рақиб дарвозасидан 80 метр узоқликдаги ўз майдонининг ярмида тўп билан эканлиги қайд этилди.
Шундай қилиб, "Marca" маълумотларига кўра, футболчи дарвозага яқинлашиб, гол уришидан олдин 10 сонияда деярли 70 метр масофани босиб ўтди.