Каталониянинг "Барселона" жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Рафинья УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасида Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси устидан эришилган ғалаба ҳақида фикр билдирди. "Кўк-анорранглилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, бразилиялик футболчи эса учта гол урди.
"Бу мухлисларимиз учун қасос эди. Биз, футболчилар сифатида, ўтмишга қараб иш тутмаймиз. Жамоа аллақачон кейинги ўйинга эътиборини қаратган," - дея бразилиялик футболчининг сўзларини ESPN келтирди.