«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ярим ҳимоячиси Фермин Лопес ҳақида гапирди.
«Биз унинг жароҳатдан қайтганидан ва яхши ўйин кўрсатаётганидан хурсандмиз, аммо мен у «Реал»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушадими ёки йўқми, ҳозирча бир қарорга келганим йўқ», - дея Флик сўзларини келтиради "Diario AS".
Жорий мавсумда 21 ёшли Лопес барча мусобақаларда бешта учрашувда иштирок этди ва иккита голли узатмани амалга оширди.