Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўтмишдан эртаклар ёки футбол ҳам сиёсат

Баҳо:
+5 | -

Юртимиздаги муҳташам спорт иншоотларида ҳам руҳан, ҳам жисмонан баркамол бўлиб ўсиш, юртга, истиқлолга нафи тегишини кўнглига олган, шу эзгу мақсад йўлида тер тўкаётган устозу шогирдларга қараб кўнглингиз тоғдек кўтарилади. Улар озод ва эркин инсонлар. Худога шукрки, уларга ҳеч ким сиёсий талаблар, қандайдир мафкуралар ила тазйиқ ўтказмайди.

Бугун озод ва обод Ватанда истиқлол нашидасидан баҳраманд бўлиб, шод-ҳуррам кун кечираётган авлодга кеча оддийгина кўринган воқеалар эртак бўлиб туюлади. Бу табиий ҳол. Футболнинг биринчи рақамли спорт тури даражасига кўтарилиши учун узоқ йиллар керак бўлди. Бироқ ривожланиб борган сари у турли сиёсий «ўйинлар» майдонига айлана бошлади. Футболдан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланишни истаганларнинг аксари ўз мақсадларига эришган. Айни шундай воқеаларнинг энг асосийлари билан бугунги мақоламиз орқали таништириб ўтамиз.

Ё ўлим, ё чемпионлик
Сиёсий кучлар футболга илк марта 1934 йилда, Италияда иккинчи жаҳон чемпионати баҳслари утказилаётган даврда таъсир ўтказди. Мамлакат 11 йилдан бери фашистик тузум исканжасида яшаётган эди. Табийки, диктатор Бенито Муссолини жаҳон чемпионати мусобақасидан ўз кучини кўз-кўз қилишни мақсадида фойдаланиб қолишни мақсад қилди. Ўшанда финалда Италияни Чехословакия терма жамоаси кутиб турарди. Италия таркиб жиҳатдан устун бўлиши ва ўз майдонида тўп суришгига қарамай, Бенито Муссолини таваккал қилишни истамасди. Шу боис, Италия диктатори мисли кўрилмаган ишларга қўл урди. У 1937 йилнинг 10 июнида финал ўйинини бошқариши керак бўлган швециялик ҳакамлар гуруҳини ўз қабулига чақирди. Ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган суҳбатнинг мазмуни ҳеч кимга маълум эмас, лекин Италиянинг қийинчилик билан «Олтин маъбуда»ни қўлга киритганини кўпчилик билади. Бош ҳакам швециялик Эклинд учрашувни шунчалик нохолислик бошқардики, баҳсга гувоҳ бўлган мухлислар қалбида шубҳа уйғонарди. Лекин уни ҳам тушуниш мумкин: агар Италия мағлубиятга учраганда, ҳакамни Муссолини тирик қўярмиди, йўқми, айтиш мушкул. У италиялик ўйинчиларнинг қўполликларини кўрмаганга олар, чехославакияликларни эса тез-тез жазоларди. Гарчи чехословакияликлар Пучнинг 76-дақиқадаги зарбасидан кейин ҳисобни очган бўлсаларда, 81-дақиқада Орси ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча вактнинг 5-дақиқасида эса Скьявио Италияга жаҳон чемпиони номини келтирди. Бу ғалаба, айниқса, Бенито Муссолинига ёқиб тушган бўлса ажабмас.

Душманга саломлар
1938 йилнинг ёзида Англия терма жамоаси футболчилари ҳам шунга ўхшаш ҳолатни бошларидан ўтказдилар. Футбол ватани вакиллари Берлинда Германия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга чиқишлари лозим эди. Дунё халқлари иккинчи жаҳон уруши арафасида яшаётганлари учун Англия сиёсатчилари Гитлер билан яқинлашиш йўлларини излаётгандилар. Шу боис мамлакат футбол ассоциацияси ўйиндан аввал мураббийлар штабига телеграмма йўллади ва футболчилардан Гитлерни олқишлаб қўлларини баланд кўтаришни буюрди. Футболчилар бунчалик паст кетишини қанчалик ҳоҳлашмасин фашизм тазйиқи остига тушиб қолишни ҳам исташмасди. Чорасиз қолган ўйинчилар Гитлерни мадҳ этишга мажбур бўлишган. Ўша ўйинда Англия терма жамоаси таркибида ҳаракат қилган Стэнли Мэтьюз бу ҳақда шундай деганди: «Ўша лаҳзаларда бизга жуда оғир бўлди. Терма жамоада шунча йил ўйнаган бўлсам, бу қадар ёқимсиз ҳиссиётлар домига тушмагандим». Гарчи беллашув Англиянинг 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланган бўлса-да, инглиз мухлислари бу учрашувни ёдга олмасликка интиладилар.

Футбол ўйнашни ким қўйибди?!
1952 йилда ХI Олимпия ўйинларида Собиқ иттифоқ терма жамоаси футболчилари Югославия терма жамоасига ютқазиб қўйишди. Бу шармагдали воқеа Сталин билан Югославия раҳбари Тито ўртасидаги совуқчилик айни авж нуқтасига кўтарилган пайтда юз берди. Беҳад ғазабланган Сталин жамоани бутунлай тарқатиб юбориш, барча ўйинчиларнинг унвонларини бекор қилиш, бош мураббий Бесковга эса футбол соҳасига аралашишни мутлақо таъқиқлаш ҳақида каътий буйруқ берди.

Футбол ҳам чидаганга чиқарилган
1969 йилда ўтган Сальвадор–Гондурас баҳси миллатлараро низони келтириб чикарди. Икки терма жамоа жаҳон чемпионати саралашида тўқнаш келишди ва мезбонлар 3:2 ҳисобида зафар қучдилар. Айнан мана шу учрашув 3000 инсоннинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлди. Гап шундаки, анча бадавлат бўлган Сальвадор ва бироз қашшоқ яшаган Гондурас ўртасидаги алоқалар шундоқ ҳам қил устида турарди. Учрашув эса, сабр косасини тўлдириб юборган сўнгги томчи бўлиб хизмат қилди. Гондурас радиоси сальвадорлик мухлисларни қоралаб чиқди ва уларнинг мамлакат рамзи бўлган мадҳия ва байроқни мазах қилганликда айблади. Ана шу хабар ҳаво тўлкинлари узра тарқалгач, мамлакат пойтахти Тегусигальпеда антисальвадор юришлари бошланиб кетди. Қолаверса, 66 минг аскардан иборат бўлган Сальвадор армияси ўз ватандошларини ҳимоя қилиш мақсадида, Гондурасга бостириб кирди. Радио орқали учрашувдаги ғалабали ҳисобнинг тез-тез такрорланиб туриши сальвадорликларнинг шижоатларини икки ҳисса ошириб юборарди. Гондурас армиясидаги 6 минг аскар эса, кучли рақибига қаршилик кўрсатолмай қолганди. Олиб борилган 100 соатлик ҳарбий ҳаракатлар натижасида, сальвадорликлар Гондурас чегарасини 65 километрга суриб ташлашга эришдилар Яхшиямки, ўз вақтида бу низога Америка давлатлари Ташкилоти аралашди ва миллатларни яраштириб қўйди.

Орол учун қасос
1982 йилда жаҳон сиёсий айвонида икки давлат ўртасида навбатдаги келишмовчилик юзага келди. Аргентина ва Англия давлатлари Фолкленд (Мальвин) ороллари учун ўзаро жанг олиб боришди ва унда англияликлар ғалаба қозонишди. Аргентина халқи қуролли тўкнашувлар ва уларда ҳалок бўлган яқинларини унута олмай турган бир пайтда, иккала мамлакат терма жамоалари ЖЧ-1986 чорак финалида рўбарў келишди. Ўша машҳур учрашувда Аргентина 2:1 ҳисобида устун келди ва ўйиндан кейин хориж матбуотида «Фолкленд (Мальвин) учун қасос» сарлавҳали мақолалар босилиб чиқди. Шилтон дарвозасига қўли билан тўп киритган Диего Марадона эса, учрашув ҳақида ўзининг «Мен – Диего» асарида шундай ёзган эди: «1986 йил 22 июнь. Биз чорак финалда кимсан Англия терма жамоаси билан тўқнаш келдик. Токи мен тирик эканман, бу кунни ҳеч қачон ёдимдан чиқармайман. Бу ўйинни финалдан олдинги финал деб эътироф этишаётганди. Биз ушбу баҳснинг Фолкленд (Мальвин) ороллари учун олиб борилаётган урушга ҳеч қандай алоқаси йўқлини айтсак-да, кўплаб аргентиналиклар ўша жангда қурбон бўлишганини жуда яхши англардик. Фолкленд (Мальвин) оролларида англияликлар менинг ватандошларимни итдек ўлдиришган эди. Мен ўз вазифамни ажойиб тарзда уддаладим: биз англияликларнинг олдимизга қўйган улкан деворларини бузиб ташладик, уларни енгдик. Менинг голим уларни кўз ёш тўкишга мажбур этди…».

Жаҳон кубогидаги ҳарбий жанг
Францияда ўтган 1998 йилги жаҳон чемпионатининг Эрон–АҚШ учрашувига ҳам эътибор катта эди. Икки давлат ўртасидаги совуқ муносабатлар туфайли, уларга ғалаба жуда зарур эди. Охир-оқибат қитъадошларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучдилар ва асосий рақибларидан шу тариқа ўч олдилар. Шундан кейин, АҚШ матбуоти бу натижани «Жаҳон кубогидаги ҳарбий мағлубият» дея баҳолаганди. Финал ҳуштаги янграши биланоқ, Эрон кўчаларида ҳақиқий байрам бошланиб кетди. Маҳаллий аҳоли АҚШ байроқларини ёқиб юборди, турли антиамерика шиорлари айтилди. Бироқ полиция ходимлари тарихий кечада ҳеч кимни ҳибсга олмади. Эрон терма жамоаси футболчиларининг ҳар бирига мукофотлар берилган бўлса, бош мураббий Жалол Толибий мамлакатда «Йил кишиси» унвонига лойиқ деб топилди.

Ақлини йўқотган Дуе
Кот-д’Ивуар давлати раҳбарлари қўл урган ишни эшитсангиз, юқоридагиларнинг «ҳолва» эканига амин бўласиз. 2001 йилда, Африка миллатлар кубоги баҳсларидан маълум муддат аввал, мамлакатда генерал-майор Матиас Дуе бошчилигидаги ҳарбий ҳокимият ўрнатилди. Янги раҳбар шу заҳотиёқ терма жамоа футболчиларини тўрт девор ичига тиқиб қўйди ва уларни интизомга ўргатмоқчи бўлди. Яхшиямки, бу ишга ФИФА президенти Йозеф Блаттернинг шахсан ўзи арашди ва ўйинчилар озодликка чиқишди.

Чемпион бўлолмаган чемпионлар
Сиёсатдан энг кўп азият чекан юрт вакиллари сифатида собиқ Югославия футболчиларини айтиш мумкин. Давлат БМТ санкциялари остида кун кечираётганлиги сабабли, УЕФА терма жамоани 1992 йилги Европа чемпионатида иштирок этишдан маҳрум килди. Мана шу воқеа бугунги кунга келиб ҳам кўплаб мухлисларга тинчлик бермайди. Ахир таркибида Стойкович, Савичевич ва Жукич сингари ажойиб ижрочиларга эга бўлган жамоа, бемалол олтин медалларни қўлга киритиши мумкин эди-да! Уларнинг ўрнига қитъа биринчилигига йўл олган Дания терма жамоаси эса, якунда ката шов-шувни юзага келтирди ва Европа чемпионига айланди.

Турдибой Султонов (TURDIBAY никли мухлис)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:53, 12.05.2013.
Ўқилди: 6515 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.