Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Сергей Лушчан: "Аброр Исмоилов Месси эмас"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 22-тур старт олди. "Навбаҳор" жамоаси бу тур ўз майдонида "Металлург" клубини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

Йигитлар бугун бор имкониятини ишга солишди. Деярли бутун баҳс давомида бир киши кам бўлдик. Бу адашмасам 3-ўйиндирки, қизил карточка билан ҳаракат қиляпмиз. Асосийси ғалаба қозондик. Афсуски, вазиятлардан фойдалана олмадик.

Филип Иванович нега таркибда йўқ?

Унда жароҳат бор эди. Тошкентда даволанди. Кеча биринчи марта машғулотга чиқди. У асосий таркибга кириш учун исботлаши керак. Ким машғулотларда яхши ишласа, айнан ўша майдонда ҳаракат қилади.

"Навбаҳор" бир киши кам бўлиб қолганда яхшироқ кўринмоқда?

Ўзи ўйинларга бир киши кам бўлиб чиқишимиз керак, шекилли. Тушунинг, бир киши кам қолганимизда йигитлар эътиборлироқ бўлишмоқда. Айнан шу нарсани йигитларга тушунтиришга уруняпмиз. Айрим футболчиларимиз класс борасида рақибдан кучли эканлигини ҳис қилиб ярим куч билан ҳаракат қилмоқда. Натижада рақиб мудофаада ишончлироқ кўринади. Бу психология билан боғлиқ. Ҳар бир учрашувда йигитларга класс эвазига ютиб бўлмаслигини тушунтиряпмиз.

Аброр Исмоиловнинг йўқлиги қанчалик таъсир қилади?

Бизда исталган футболчини олиб ташланг, ўйинимиз ўзгармайди. Аброр Исмоилов бу – Аброр Исмоилов. У Лео Месси эмас. Шунингдек, Роналдиньо ҳам эмас. Бизда жамоа бор ва айрим жамоалар ўйинни бир футболчи атрофида қуради. Биз аниқки Аброр Исмоиловга суянган футболни йўлга қўймаганмиз. Терма жамоа аъзолари йўқ эканлигида яхши ўйнамаган бўлишимиз мумкин, аммо ёмон ҳам ўйнамадик. Исмоилов ўсиши керак. У бизнинг ўйинимизни тубдан ўзгартириб юбормайди. Агар ҳеч йўқ 20 фоиз имкониятимиздан фойдаланганимизда, бирорта ўйинда дуранг қайд этмай 3 очколарни жамғарган бўлар эдик. Агар, футболчи 2 метрдан бош қолган дарвозага гол ура олмаса, қандай жамоавий ўйин қуриш ҳақида гап бўлиши мумкин?

Учинчи ўрин учун имконият борми?

Мен башоратчи эмасман. Барчаси вазиятларни қандай реализация қилишимизга боғлиқ. Бизнинг дарвозамиз олдидаги исталган стандарт пеналтидек эди.

"Навбаҳор" энди 80 фоиз маҳаллий футболчидан иборат бўладими?

Раҳбарият Наманган футболи тарбияланувчиларига эътибор қаратишни вазифа қилиб қўйди. Шунингдек, водийлик футболчиларга эътибор қаратамиз. Узоқ региондан бўлган футболчиларга эмас. Ҳозир, наманганлик футболчиларни бошқа жамоада кўриб, англай олмайман. Менга қадар ҳам раҳбарият ҳам бунга тушунмаган бўлса керак. Ким бу ерда ишламасин, эътиборни тарбияланувчиларига қаратади. Биринчи кунданоқ бор эътиборимни келаси мавсумда 80 фоиз маҳаллий футболчилар тўп суришига қаратишимни

Манба: pfl.uz
Киритилди: 04:42, 26.10.2024.
Ўқилди: 863 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.