"Ноттингем Форест" бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту "Лестер" мағлуб этилганидан (3:1) сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Бу яхши, салмоқли ўйин эди. Тўпга эгалик қилишдаги ҳаракатларимиздан жуда хурсандман. Крис Вуд ажойиб иш қилди, у майдонда бор кучини қолдирмоқда. Мен бундай ўйинчи бизда бундан кейин ҳам ўйнашини хоҳлайман. У олқишларга сазовор ўйин кўрсатди," - дея Сантунинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC Sport.
Кейинги турда "ўрмончилар" "Вест Хэм"ни қабул қилади.