«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд АПЛнинг 9-турида «Саутгемптон»га қарши ўйинда гол урди.
Ҳужумчи 5-дақиқада гол уриб, ҳисобни очди. Бу унинг жорий мавсумдаги 13 та ўйинда барча турнирлар доирасидаги 14-голидир. Премьер-лигада - 9 та ўйин ва 11 та гол.