Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Поль Погба: «Мен фақат «Юве»да ўйнаш ҳақида ўйлаяпман»

Баҳо:
+ | -

«Саккизоёқ» футболга қайтмоқчи ва у ўтмишни ортда қолдириб, нолдан бошлаш учун Эйфель минорасидан бир неча дақиқа узоқликда жойлашган ҳашаматли «Париж» меҳмонхонасини танлади.

Поль Погба La Gazzetta dello Sport учун интервью бериб, унда ўтган йилги барча тафсилотларни, допинг ортидан юзага келган дисквалификациясини (18 ойга қисқартирилди, келаси йилнинг март ойида тугайди) ва «Ювентус» билан муносабатлари ҳақида гапирди. Ўтмиш, ҳозирги ва келажак: энди 31 ёшли француз яна табассум қила олади, у имкон қадар тезроқ майдонга қайтишни хоҳлайди.

- Узоқ танаффусдан ке­йин қандай Погбани кутишимиз керак?

- Янги Погба бўлади: очроқ, доно ва кучлироқ. Бу йил мен фақат шахсий мураббийлар билан машқ қилдим ва 2025 йилда нормал ҳолатга қайтишга тайёрман. Менда фақат битта истак бор: футбол ўйнашни бошлаш.

- Сўнгги ойларда ўзингизни қандай ҳис қилдингиз: «Ювентус»дан кўпроқ қўллаб-қувватлашми ёки аксинча?

- Мухлисларнинг севгиси ҳеч қачон кам бўлмаган. Ҳуқуқий муаммолар туфайли мен жамоа билан алоқа қила олмадим. Кўплаб собиқ ва ҳозирги жамоадошларим доимо қўллаб-қувватлаб келишган. Куадрадо ҳар куни менга қўнғироқ қилди ва доимо кулдирди. Дибала кўплаб хабарлар юборди. Ва Влахович, Маккенни, Веа, Кин... мен улар кўпчилик бўлишини кутмагандим, чунки ҳар бири кундалик ҳаётда ўз муаммоларига эга.

- Март ойида майдонга қайтишингиз мумкин: Мотта билан бу ҳақда гаплашдингизми?

- У билан кўришиш ва гаплашиш имкониятига эга бўлмадим, лекин ҳаммасининг ўз вақти бор. Ўйлайманки, мен машғулотларга ва «Юве» учун ўйнашга тайёрман. Энди мен «Юве» ўйинчисиман.

- Агар Тьяго сизга қўнғироқ қилса, унга «Ювентус»да яна бир имкониятга эга бўлиш учун нима дейсиз?

- Бу ҳақда гапиришим шарт эмас, чунки саволларга майдон жавоб беради ва Мотта нима бўлаётганини ўз кўзлари билан кўрган нарсаси билан баҳолайди. Суҳбатлар яхши, лекин мен ўйнашни хоҳлайман: «Юве» ва Франция терма жамоасида энг яхши бўлишни хоҳлайман.

- Сизга тегишли 10-рақам Йилдизга берилди: бунга қандай муносабатда бўласиз?

- Бу менинг рақамим эмас, бу «Юве» рақами! 2016 йилда Манчестерга қайтганимда ҳам 10-рақам меники, деб туриб олганим йўқ. Кенанга унинг истеъдоди борлигини, уни яхши кўришимни ва бу либосда ўйнашга лойиқлигини айтдим. Биринчи машғулотларимда у бошқача бўлганини англадим. Мен дарҳол айтдим: Йилдиз асосий жамоада ўйнаши керак. Умуман олганда, «10» меники эмас, у ҳар доим «Юве»га тегишли бўлади. Клуб ҳозирги кун ҳақида ўйлаб тўғри иш қилди, чунки мен 4 йилга дисквалификация қилиндим.

- Ўтган йилни эслаб, бошқа ўйинчилар билан бўлгани каби тушкунликка тушишдан қўрқмадингизми?

- Бу жуда қийин йил эди, мен ҳар куни стадион ва «Континасса» олдида ўтказган, болаларни мактабга олиб борган, «Ювентус» билан машқ қила олмаган ёки ўйнай олмаганимдан энг кўп азоб чекардим. Ўзимни қафасдаги шердек ҳис қилдим. Бир вазиятда ҳатто оилам билан Италияни тарк этмоқчи ҳам эдим, чунки бу ҳолат юрагимга жуда кўп зарар етказди.

- Бир неча ой ўтгач ва бутун воқеадан сўнг, сиз ўша қўшимча учун жазоланганингизнинг сабабини тушундингизми?

- Кўпгина ўйинчилар сингари, менда ҳам шахсий ошпаз, мураббий ва физиотерапевт бор, Манчестерда ҳам шундай бўлган. Бу менинг ёрлиқларни ўқий олмаслигимдан эмас, балки қўшимча ривожланишни клубдан бўлмаса ҳам, ўз соҳасидаги мутахассис менга берган. Бошқа бундай қилмайман, албатта.

- Нимадан кўпроқ афсусланасиз: 2016 йилда «Юве»ни тарк этишми, 2022 йилда қайтишми ёки зарур бўлганда операциядан бош тортганингизданми?

- Мен ўз хоҳишим билан операциядан воз кечишга қарор қилмадим, катта клубда ҳеч ким индивидуал қарор қабул қилмайди. Биз бу йўлни биргаликда танладик ва шифокорлар унга амал қилиш мумкинлиги ҳақида гапиришди. Мен ҳеч нарсадан афсусланмайман, бу ҳаёт.

- Келинг, келажак ҳақида гаплашайлик. Скудетто: уни ким ютади?

- Умид қиламанки, «Юве» ғалаба қозонади.

- Конте ҳақида бирор қизиқарли воқеани айтиб беринг?

- Антонио тактик жиҳатдан жуда кучли, бир марта «Парма»га қарши ўйинда кўрсатмалар бериб, Кьеллинига «ичкарига» пас беришни айтди. Фақат бу жамоани рақиб ҳам эшитди, шундан сўнг биз гол ўтказиб юбордик. Конте менда катта таассурот қолдирди, ўша пайтда у хатоси туфайли гол ўтказиб юборганимиз учун узр сўради.

- Аллегри ҳақида нима дейсиз?

- У ҳар доим битта кўйлакни алмаштиришда ушлаб туриши керак эди, мен унга доимо маслаҳат берардим. У «Юве»ни тарк этгач, биз хайрлашув кечки овқатини уюштирдик ва ҳисобни у тўлади. Мен Максни ҳар қандай клубда кўришни истардим, гарчи унинг агенти бўлмасам ҳам.

- Келажакда Италиянинг бошқа клуби учун ўйнашингиз мумкинми?

- Бугунги кунда бу мумкин эмас, мен ўзимни бошқа либосда кўрмаяпман. Ҳозир бор эътиборим «Юве» либосида майдонга қайтишдир.

- Яқин дўстингиз Эвра сизнинг «Марсел»га ўтишингизни башорат қилди: Рабьо ёнига борасизми?

- Пэт амаки вазиятимни яхши билади, у буни ҳазил тариқасида айтди, чунки у Бенатиа билан яқин дўст ва «Велодром»да ўйнаган. Рабьонинг «Марсел»га тушиб қолганига ҳайрон бўлмайман, лекин унинг Англияга кетишини кутгандим.

- 2016 йилда «Ювентус»ни тарк этаётиб, сиз жамоадошларингиз ва клуб ходимларига ҳашаматли соатлар совға қилгандингиз. Агар бу лаҳза ян такрорланса, сиз яна шундай қиласизми?

- Бугун мен «Юве»дан кетиш ва хайрлашиш ҳақида ўйлашни хоҳламайман. «Бьянконери»даги биринчи тажрибамда мен унвонларни қўлга киритдим ва Франция терма жамоасида ўйнадим, унда мен ёш эдим. Соат масаласида, бундай имо-ишорани чин юракдан қилишни хоҳлаётганимни ҳис қилдим. Бундан энг кўп омбор ишчилари ҳайратланишди.

- Ўтмишда Гвардиола таклифини рад этганингиз ростми?

- Ҳа.

- Франция терма жамоаси билан навбатдаги жаҳон чемпионати ҳақида ўйлайсизми, бу борада Дешам сиз учун эшикни очдими?

- Жаҳон чемпионатига бориш орзуси бор, аммо Дешам ҳеч кимга ҳеч нарса ваъда қилмайди. Мен бунга ўзим эришишим керак: у менга ишлашни маслаҳат берди.

- Конте, Аллегри ёки Моуриньо?

- Мен учаласи билан, ҳатто Моуриньо билан ҳам ишлашни яхши кўрардим.

- Чемпионлар Лигасида ким ғолиб чиқади?

- Умид қиламанки, «Юве». Бизда барча жамоалар сингари тахминан 1 фоиз имконият бор.

- Март ойида сизни «Ювентус»да яна кўришимиз эҳтимоли 1 фоиздан юқорими ёки паст?

- Буларнинг барчаси нафақат менга, балки «Юве» режаларига ва қандай машқ қилишимга ҳам боғлиқ. Мен бошқалар билан тенг бўлишни хоҳлайман, Тьяго Мотта жамоаси билан ҳамнафас бўлишни хоҳлайман: ҳақиқат шундаки, мен «Юве» ўйинчисиман ва «Юве»да ўйнашга тайёрланаман.

ДАРВОҚЕ...

«Ювентус» техник директори Кристиано Жунтоли жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг келажаги ҳақида: «Погба ажойиб ўйинчи эди, аммо ҳозирда бошқа режаларимиз бор. Биз турли футболчиларга сармоя киритдик ва эндиликда жамоамиз тўлиқ таркибда». Эслатиб ўтамиз, Погба 29 февралда антиподинг қоидаларини бузганлиги учун 4 йилга дисквалификация қилинганди. Унинг организмида тестостероннинг юқори таркиби аниқланган. Яқинда французнинг дисквалификацияси 18 ойгача қисқарди ва у келаси йилнинг март ойидаёқ майдонга қайтиши мумкин.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:00, 27.10.2024.
Ўқилди: 726 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.