Кириш Регистрация

Суперлига. ОКМК кутилмаганда “Нефтчи”га ютқазиб қўйди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган ОКМК - "Нефтчи" ўйини бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 14-дақиқасида фарғоналиклар футболчиси Анвар Ғофуров ҳисобни очди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам меҳмонларнинг устунлиги давом этди. 81-дақиқага келиб, Нсунгуси Эффионг “Нефтчи”нинг иккинчи голини урди. Ўйин охирида эса Дилшодбек Аҳмадалиев ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа “Нефтчи” 2:1 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди.

Фарғона жамоаси ушбу ғалабадан сўнг очколарини 33 тага етказди ва мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда. ОКМК эса 39 очко билан 2-ўринни банд этган.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 18:03, 28.10.2024.
Ўқилди: 1942 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.