Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта - Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ - Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид - Бенфика
26/02 01:00 Ювентус - Галатасарой

Превью. «Локомотив» - «Сўғдиёна»

Баҳо:
+ | -

13 май, душанба куни Тошкентдаги «Локомотив» стадионида Олий Лиганинг 8-тур ўйинларига якун ясалади. Унда темирйўлчилар ўз майдонларида Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубини қабул қилади.

Ўтказилган етти турдан сўнг турнир жадвалини бошқариб турган «Локомотив» ушбу қарама-қаршиликда яққол фаворит деб айтсак хато бўлмайди. Бунга бир неча асослар бор.

Аввало, «Локомотив»нинг ушбу мавсумда қўлга киритиш имкони бўлган максимал 21 очкодан 19тасига эга чиқа олгани, мағлубиятсиз серияни ҳамон давом эттираётганини таъкдлаб ўтиш жоиз. Пойтахт клуби шу кунга қадар фақатгина бир учрашувда дуранг қайд этиб, қолган барча ўйинларни ғалаба билан якунлади. Бу учрашувларда "Локо" рақиблар дарвозасини 19 бора нишонга олган ҳолда, ўз дарвозасидан 6 марта тўп олиб чиққан. «Сўғдиёна» эса айни вақтда турнир жадвалининг 10-поғонасини банд этиб турибди. Жамоа 7 ўйинда 7 очко тўплаган.

Жамоаларнинг Олий Лига доирасида ўтказган ўзаро ўйинлари тарихига назар соламиз:

Ушбу икки клуб Олий Лига доирасида 10 бора рўбарў келишган. Ўзаро қарама-қаршиликларнинг 6тасида тошкентликлар ғалаба қилишган. Икки ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган бўлишса, фақатгина икки ўйинда «Сўғдиёна» ғалабани нишонлаган. Ушбу ўзвро ўйинлардаги тўплар нисбати 18-5. Албатта, «темирйўлчилар» фойдасига.

Ушбу жамоаларнинг «Локомотив» майдонида ўтказилган ўйинлари статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, кўплаб қизиқарли фактларга гувоҳ бўлишимиз мумкин. «Сўғдиёна» меҳмонда «Локомотив»ни бирор бора ҳам мағлуб этишни уддаламаган. Ҳали бирорта дуранг натижани ҳам қайд эта олганича йўқ. Яна ҳам қизиғи, «Локомотив» майдонида бўлган ўйинларда жиззахликлар ҳали бирор маротаба ҳам гол уришга муваффақ бўлишмаган.

Душанба куни ўтказиладиган ўйинда «Локомотив» ғалабага эриша олса, турнир жадвалидаги пкўқадамлигини яна ўзида сақлаб қолади. Акс ҳолда эса, ушбу турда «Навбаҳор»ни енгиб, очколари сонини йигирма биттага етказиб олган "Бунёдкор" биринчи ўринга қолади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 08:36, 13.05.2013.
Ўқилди: 2837 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [7626]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [3152]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2941]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2886]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2865]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [2134]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1962]

«Барселона» Альваресга «Манчестер Сити»дан муқобил топди [1810]

Флик "Барселона"ни пасайишдан ким олиб чиқишини билади [1667]

"Барселона"да кечиккан ўйинчиларни жамоадан четлатиш тўхтатилди, аммо бу футболчиларга қимматга тушади [1515]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.