Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Миржалол Қосимов: «Бутун жамоага умид боғлаганман»

Баҳо:
+2 | -

“Бурирам Юнайтед” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида журналистлар саволларига “Бунёдкор” устози жавоб қайтарди.

 

- Эртага бизни қизиқарли учрашув кутиб турибди. Бу баҳс биз учун ниҳоятда муҳим. Лекин бундай об-ҳаво шароитида бор маҳоратимизни намойиш эта олишимиз жуда мушкул. Бу каби қийин шароитларда ўзим ҳам кўп бор ўйнаганман. Шу билан бирга бу шогирдларим учун яна бир янги синов. Умид қиламанки, футболчилар ўз иродалари билан буни енгиб ўтишади ва кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришади. Рақиб ҳам худди биз каби шароитда ўйнашини унутмаслик керак, - дейди Миржалол Қосимов.

- Нима деб ўйлайсиз, об-ҳаво шароити жамоангизга ҳалал берувчи энг муҳим омил бўла оладими?

- Албатта, осон бўлмайди. Агар ҳеч бир футболчимиз сафдан чиқмаса, ўйлайманки яхши ўйин кўрсатиб, уйга ижобий натижа билан қайтамиз.

- Сиз бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлиб фаолият кўрсатасиз. Нима деб ўйлайсиз, ўз сафида бир қатор Таиланд терма жамоаси аъзоларига эга бўлган “Бурирам Юнайтед” қандай ўйин кўрсатади?
- Келинг, аввало бир нарсага аниқлик киритиб олайлик: эртага “Бурирам Юнайтед” ва “Бунёдкор” жамоалари куч синашишади. Бу пайтда терма жамоалар ҳақида гапириш қизиқ эмас, деб ўйлайман.

- Рақиб ўйинини ўргандингизми? “Бурирам ҳақида нималар дея оласиз?
- Албатта. “Бурирам Юнайтед” – кучли, шаклланган ва тажрибали легионерлардан ташкил топган жамоа. Таиландликлар бежизга гуруҳ босқичида Япония ва Хитой клубларини ортда қолдирмаган.

 

- “Бурирам Юнайтед”нинг қайси футболчисидан чўчияпсиз? Фикрингизча, рақиб эртанги баҳсда қандай тактика қўллайди?
- Кўпроқ об-ҳаводан хавфсираяпман. Рақибга келадиган бўлсак, улар тактик жиҳатдан анчайин ақлли футбол намойиш этишади. Ҳимоядан тезлик билан қарши ҳужумга ўтишни яхши ўзлаштиришган. Шунингдек, стандарт вазиятларидан унумли фойдаланади. 2-рақамли ўйинчи стандартларни яхши бажаради.

- Эртанги баҳсда қайси шогирдингизга кўпроқ умид боғлагансиз?
- Мен айнан бир футболчига эмас, балки бутун жамоага ишонаман.

 

- Гуруҳ босқичида тўртта дуранг қайд этдингиз. Эртага ҳам Сизни ушбу натижа қониқтирадими?
- Сафардаги дуранг ёмон натижа эмас. Бироқ биз максимал натижа учун ҳаракат қиламиз.

- Эртага “Бурирам Юнайтед” сафида икки футболчи ўйнай олмайди. Бу ўйинчиларнинг йўқлиги “Бурирам Юнайтед”га салбий таъсир ўтказади, деб ўйлайсизми?
- Футбол – жамоавий ўйин. Сафдан чиққанлар ўрнини бошқа жамоадошлари тўлдирса керак. Дисквалификация қилинган “Бурирам Юнайтед” аъзолари жамоа етакчилари ҳисобланишади. Ўйлайманки, рақиб захирасида улар ўрнини сездирмайдиган бошқа футболчилар топилади. Агар бундай бўлмаса, бизга яхши бўлади (кулади)...

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев,
Бурирам, Таиланд

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 17:48, 13.05.2013.
Ўқилди: 5364 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4095]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3473]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2205]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2103]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2031]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1975]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1851]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1723]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик