Нидерландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Марсиано Винк Euro-Futbol.Ru интернет нашри учун махсус “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Руд ван Нистелрой ҳақида гапирди.
“Ван Нистелрой "ПСВ"да бош мураббий сифатида яхши вақт ўтказди. Мухлислар уни жуда яхши кўришди, худди "Манчестер Юнайтед" мухлислари уни севишганлари каби.
Агар у бош мураббий сифатида қолганида, уни ишга олишарди. Эшитганимдек, клуб Рубен Аморим билан музокаралар олиб бормоқда ва Руд учун имкон қадар кўпроқ ўйинларда максимал даражада ишлаш ва клубга фойда келтириш жуда муҳим”, деди Винк.