«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ўз олдига қўйган мақсади ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Мен доимо шуни айтаманки, совринлар жавони ҳеч қачон ҳаддан ташқари тўлиб кетмайди ва янги совринлар учун жой топиш ҳар доим ёқимли. Тўғри, мен аллақачон миллий терма жамоам ва клубим билан кўп нарсаларга эришганман, аммо навбатдаги совринни қўлга киритишга интилишим керак. Албатта, Чемпионлар лигасида капитан сифатида ғалаба қозониш тортнинг устидаги ширин қулупнай бўлар эди», - деди аргентиналик форвард.