Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ҳаким Фузайлов: «Фейр-плейга амал қилишимиз лозим эди»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" - "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этди.

— Ўйин мухлислар учун қизиқарли бўлди, аммо биз — мураббийлар учун эмс. Ўйин бошидан ташаббусни қўлимизга олдик. Аммо вазиятлардан фойдалана олмаганимиз ҳафсаламни пир қилди. Бугун кўпроқ ҳужумкор тактика танлагандик. Эътибор берган бўлсангиз, икки нафар ҳужумчи ва ҳужумкор ярим ҳимоячи Санжар Турсуновни асосий таркибда туширдим. Мана шундай ўйинларда Ўзбекистон терма жамоа аъзоларини майдонга тушириб, уларнинг муҳим ўйинлар олдидан яхши формада бўлишини таъминлашга ҳаракат қиламан.

— Қайси вазиятда ғалабага ишондингиз: рақиб футболчиси майдондан четлатилгандан кейинми ёки биринчи гол урилганидан кейин?
— Ўйин бошиданоқ ғалабага шубҳа қилмагандим. Жамоалар сафидаги футболчиларни таққослаганда, бизнинг футболчиларнинг маҳорати юқори экани ҳеч кимга сир эмас. Ўйин бошидан фақат ҳужум қилишни таъкидлагандим. 70-дақиқагача бўлган ҳужумларни голга айлантира олмадик.

— Бугун "Сўғдиёна" футболчиси жароҳат олгани учун жиззахликлар тўпни атайлаб майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Аммо шогирдларингизни фейр-плейга амал қилмади ва тўпни рақибга қайтариб бермади. Айнан шу вазиятдан кейин "Сўғдиёна" жарима тўпи ишлади ва тўпни дарвозабонга қайтариши оқибатида эркин тўп юзага келди...
— Ўша вазиятда тўпни рақибга қайтариб беришни айтгандим. Аммо ўйинчилар менинг овозимни эшитишмади, шекилли. Аслида эса тўпни қайтариб беришимиз лозим эди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:45, 13.05.2013.
Ўқилди: 4754 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик