Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Скотт Купер: «Бунёдкор»ни ҳурмат қиламиз, бироқ максимал натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

“Бурирам Юнайтед” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида таиландликлар устози қатнашди.

 

- “Бурирам Юнайтед” Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига йўлланма олиб, сезиларли ўсишга эришди. Бироқ биз бу йўлда тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Жамоамизда техникаси юқори бўлган футболчилар жудаям кўп. Ўйлашимча, энди тактик жиҳатга урғу берадиган палла етиб келди. Асосий жамоада тажрибали футболчилар кўп. Улар қаторига янги қон бўлувчи ёшларни жалб этиш фурсати ҳам келди, деб ўйлайман. Ички чемпионат – бошқа, халқаро мусобақа – умуман бошқа турнир эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Осиё Чемпионлар лигасининг ҳар бир ўйинида катта эътибор, юқори маҳорат ва тактик омил муҳим аҳамиятга эга. Бош мураббий лавозимига келган бўлсам-да, жамоа ичида у қадар катта ўзгариш қилмоқчи эмасман. Аввалги мураббийдан менга яхши авлод қолди. Фақатгина жамоавий ўйинни шакллантириш керак. “Бунёдкор” – Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтаётган ва икки карра ярим финалга етиб келган кучли жамоа. Рақибимиз таркибида чизиқлар бўйича жуда маҳоратли футболчилар жамланишган. Мураббийлар штаби ҳам жуда катта тажрибага эга. Шундай экан, бизни жуда қийин баҳс кутиб турибди. Бироқ биз ўз кучимизга ишонамиз ва рақибдан асло чўчимаймиз. Ўз майдонимизда ўйнаётганимиз кичик устунлик беради. Рақибни ҳурмат қиламиз, бироқ максимал натижани қайд этиш учун ҳаракат қиламиз, - дейди Скотт Купер.

 

Дарвоқе, биз “Бурирам Юнайтед”нинг ички чемпионатдаги энг яқин учрашуви санаси билан қизиқдик. Таиланд премьер-лигаси тақвимига кўра бурирамликлар 19 май куни меҳмонда “Бек Терро Сасано” жамоаси билан куч синашишлари керак. Бироқ Таиланд футбол ассоциацияси “Бурирам Юнайтед”ни ушбу баҳсни бошқа муддатга қолдириш борасидаги талабани ҳали қондирганича йўқ. Таиланд клуби 17 май куни 1/8 финалнинг жавоб учрашувини ўтказиш учун Тошкентга етиб келиб, тайёргарлик кўришни режалаштирган эди. Шунақа гаплар...

 

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев,
Бурирам, Таиланд

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 20:49, 13.05.2013.
Ўқилди: 4522 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4095]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3473]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2205]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2103]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2031]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1975]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1851]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1723]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик