Британиянинг машҳур футбол янгиликлари сайти Goal 21-асрнинг “Манчестер Сити” клубининг энг яхши 25 нафар футболчиси рейтингини тузиб чиқди. Ушбу рўйхатда биринчи ўринни ҳужумкор ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйне эгаллаб турибди.
Goal талқини бўйича "Манчестер Сити"нинг энг яхши 10 нафар футболчиси:
Кевин Де Брёйне (Бельгия);
Серхио Агуэро (Аргентина);
Давид Сильва (Испания);
Венсан Компани (Бельгия);
Илкай Гюндоган (Германия);
Бернарду Силва (Португалия);
Родри (Испания);
Эрлинг Холанд (Норвегия);
Филип Фоден (Англия);
Яя Туре (Кот-д’Ивуар).
Де Брюйне "Манчестер Сити"да 2015 йилдан буён ўйнайди. Бу даврда у барча турнирларда 388 та учрашувда қатнашиб, 103 та гол ва 171 та голли узатмани амалга оширган.