"Барселона" марказий ҳимоячиси Иньиго Мартинес келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
33 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси келаси йилнинг ўрталарида якунига етади. Каталония гранди раҳбарияти тажрибали марказий ҳимоячини сақлаб қолишни кутяптими ёки йўқми, номаълум.
"Мен шартномамнинг охирги йилидаман ва агар "Барселона" уни узайтирмоқчи бўлса, қоламан. Агар йўқ бўлса, мен хурсанд бўламан, чунки мен дунёнинг энг яхши клубида ўйнаганимни айта оламан", - деди ҳимоячи.