Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Рўзиқул Бердиев чемпионлик сабабини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 23-тур ўйинлари давом эттирилди. "Насаф" жамоаси бу тур сафарда "Локомотив"га қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиэв матбуот анжуманида иштирок этди.

Бугунги тарихий ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман. Бугунги учрашув "Локомотив" жамоаси учун ҳам жуда зарур эди. Биздан ҳам уларга кўпроқ очко керак эди. Уларни катта иштиёқ билан ҳаракат қилишини билар эдик. Шунга қарамай, биринчи бўлимда вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Рақиб бир киши кам бўлиб қолгач, вазиятимиз яхшиланди. Баъзида, Акмал ҳужумга қўшилиб туради. У бир неча бор бу ишни кўрсатган эди. У муҳим голни урди.

Чемпионлик учун қандай мукофот эълон қилинган?

Бу борада ҳеч қандай аниқ маълумот йўқ, аммо раҳбарият етарлича эътибор қаратади. Ҳеч бир футболчининг меҳнати паст баҳоланмаслиги ва рағбатлантирилиши айтилди. Раҳбарият бизни ишонтирди ва улар биз кутмаган нарсаларни айтишди. Йигитларнинг бу тарихий ғалабаси муносиб рағбатлантирилади.

"Насаф" билан авввал ҳам чемпионлик учун даъвогарлик қилгансиз, аммо натижа бўлмаган эди. Бу йил нимани ўзгартирдингиз?

Биринчи навбатда аниқ режа асосида ҳаракат қилдик. Раҳбарият ва ҳомийлар эътиборини ошириш орқали бизга керакли шароитларни яратиб берди. Шунингдек, ўйинимизга ҳам жиддий ёндашдик. Қолаверса, рақобатчиларимизнинг очко йўқотиши ҳам бизга қўл келди. Ўйинларга тайёргарлик кўриш ва бошқа кўплаб факторлар таъсир қилди.

"Насаф"нинг қайси амплуаси чемпионлик учун асосий ролни ижро этди?

Жавоб бериш қийин савол. Жамоа сифатида барча ғалабага ҳисса қўшди. Агар чемпионатнинг энг яхши фуболчисини аниқламоқчи бўлсангиз, бизни жамоадан излайверасиз. Акмал, Абдувоҳид, Шерзод катта ҳажмдаги ишни амалга оширди. Абдувоҳид Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилишга лойиқ.
Ҳужум чизиғида бироз муаммоларга дуч келдик. Ҳужумчиларимизда самарадорлик пасайиб кетди. Улар ҳудди майдонда йўқдек ҳаракат қилишмода.

Сизга Эрон чемпионатидан қизиқишлар бўлаётган экан?!

Бундан ўзимнинг хабарим йўқ. Тўғриси, матбуотни унча ўқимайман. Баъзи нарсаларга ишонмайман ҳам. Менга ҳеч ким таклиф билан чиққани йўқ. Ҳеч ким алоқага ҳам чиққани йўқ. Кейинги режамни мавсум тугагач кўриб чиқамиз. Ҳозир, Ўзбекистоннинг энг байроқдор жамоасида ишлаяпман. Бу мени қониқтиради. "Насаф" таклиф қилса, жамоада қоламан. Жамоага мен керакман, менам жамоамга керакман.

"Насаф" ўзи чемпионлик қўлга киритдими ёки рақобатчилари чемпион қилиб юбордими?

Мавсум бошида барчада имконият тенг эди. Яна бир нарсани билишингиз керак. Биз "Пахтакор" чемпион бўлган йили кўпчилик бошқа клублар курашмади, уларни чемпион қилди деган фикрни айтар эди. Бу йил биз барқарорроқ эдик. Етакчи жамоаларнинг ўзаро ўйинларда ҳам орқада қолдиришни уддаладик. Бу муҳим эди. Сўнгги 2-3 йилда жамоаларимиз даражаси тенглашиб қолди ва ҳамма очко йўқотди. Биз натижа учун ўйнаганимиз сабабли чемпионликка эришдик. Босимни енгиб ўтдик.

Ўзбек футболида нималар ўзгарди деб ўйлайсиз? Ниманинг эвазига?

Вилоят жамоаларига эътибор кучаймоқда. Раҳбарият томонидан бўладиган эътибор. Ҳозир 4-5 та жамоа олдинга катта мақсад қўйгани рақобатни кучайтирмоқда. Аввалари, катта футболчилар кўпроқ пойтахтда бўлар эди. Вилоят клубларида яратилаётган имконият натижасини яхшилаб боряпти. Мен буни ўзгаришни асосий сабаби деб ҳисоблайман. Ҳаммаси эътибор билан боғлиқ.
Терма жамоани бошқарув масаласидаги таклифга қандай жавоб берасиз?

Буни муҳокама қилмайлик. Мен, терма жамоага ишонаман. Улар 100 фоиз жаҳон чемпиоатига чиқишни уддалашади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 05:58, 02.11.2024.
Ўқилди: 2811 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.