Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Манчини «МанСити»дан кетди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” расмий сайти жамоа бош мураббийи Роберто Манчини истеъфога чиққанини “афсус билан” эълон қилмоқда.

Клуб расмий сайтининг ёзишича, бу қарорга келиш клуб директорлар кенгаши учун осон бўлмаган. Мавсум бошида жамоа олдига қўйилган келаси мавсум Чемпион лигаси йўлланмасини қўлга киритишдан бошқа қўйилган талаблар бажарилмагани, жумладан куни кеча Англия кубоги финалида “Уиган”га имконият бой берилгани раҳбариятни шундай қарор қабул қилишига асосий сабаб бўлган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Манчини билан шартнома 2017 йилгача мўлжалланган ва мураббийнинг йиллик маоши 7 миллион фунтни ташкил этарди. Италиялик мутахассис билан тузилган шартномада, агар у муддатидан олдин клуб томонидан бекор қилинса, мураббийнинг бир йиллик даромадига тенг миқдорда компенсация маблағи тўланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 48 ёшли мутахассис “шаҳарликлар” бошқарувига 2009 йил декабрида келган ва у ўшанда Марк Хьюзнинг ўрнини эгаллаган. Ўтган давр мобайнида клуб эндиликда собиқ бош мураббийи қўл остида 2011 йил Англия кубогида зафар қучди, бир йилдан сўнг эса 44 йиллик танаффусдан кейин Англия чемпиони деган номга сазовор бўлди.

Ушбу мавсумда эса жамоа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўта олмади, премьер лигада ҳамшаҳарларига имкониятни бой берди ҳамда юқорида қайд этилганидек, Англия кубоги финалида аутсайдер “Уиган”га мағлуб бўлди.

Мавсумдаги сўнгги икки учрашувга жамоани Манчининг ёрдамчиси Брайан Кидд тайёрлайди. У, шунингдек, “шаҳарликлар”нинг АҚШ турнесида ҳам иштирок этади.

Айрим маълумотларга қараганда, “Манчестер Сити” Испаниянинг “Малага” клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини номзодига қизиқиш билдирмоқда.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:11, 14.05.2013.
Ўқилди: 5200 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик