"Монца" ярим ҳимоячиси Даниэль Мальдинининг шартномасида кичик товон пули кўрсатилган.
"Милан"нинг афсонавий собиқ ҳимоячисининг ўғли яқинда Италия терма жамоасида дебют қилди.
Аввал хабар қилинганидек, 23 ёшли футболчига "Интер" ва "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда. Инсайдер Жанлука ди Марционинг сўзларига кўра, Мальдинини бор-йўғи 12 миллион еврога сотиб олиш мумкин - бу унинг "Монца" билан келишувида кўрсатилган А Серия клублари учун товон пули.
Даниэль Мальдини жорий Италия чемпионатининг ўнта учрашувида битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.