Кириш Регистрация

"Олимпик" устози: "Ўйин дурангга мос эди"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 23-тур ўйинлари давом эттирилди. "Олимпик" жамоаси бу тур ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Тажрибали жамоага қарши йигитлар ўзини яхши кўрсатди. Дурангга мос ўйин кўрган эдик, аммо "Навбаҳор" тажриба эвазига ютиб кетди.

"Навбаҳор" иккита бир ҳил вазиятдан гол урди?!

Биз худди шундай голни "Андижон" билан баҳсда ҳам ўтказиб юборган эдик. Ҳимоячилар қилган хатони кўриб чиққан эдик, аммо яна шу хатони такрорладик. Йигитлар ўтган ўйиндан хулоса чиқарди, аммо бу эпизодда яна шу ишни қилдик.

"Олимпик" футболчилари гол керак пайтда чуқур ҳимояланаётган рақибга қарши нега узоқ масофадан зарба йўлламади?

Элдор Суюнов дарвозада эканлигини эшитгач, футболчиларга узоқ масофадан зарба йўллаш вазифасини бердик. Суюнов тажрибали посбон, аммо ҳозир ўйин амалиётига эга эмас. Йигитлар бошида буни ҳис қилишди, аммо иккинчи бўлимда руҳан хато қилишга қўрқиб қолди. Жисмоний холатимиз ҳам жавоб бермади. Йигитлар аниқ ўйнашга эътибор қилди. Бу аспектда ҳам ютқаздик.

ОКМК ва "Бунёдкор" билан баҳслар олдидан руҳий холат хавотирга солмаяптими?

Биз учун дам олиб, ҳаммасини кўриб чиқиш учун вақт бор. Яхшиям ўйинлар ораси 3 кун эмас. Биз ҳозир элитада қолиш учун ҳар бир ўйинда очколар жамғаришимиз керак. Рақибни ўрганиб, хулоса қиламиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 05:44, 03.11.2024.
Ўқилди: 590 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3314]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3189]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3062]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2866]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2858]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2797]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2545]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1952]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1851]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик