Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Превью. «Пахтакор» - «Ар-Райян»

Баҳо:
+ | -

«Пахтакор» Элит Чемпионлар Лигаси 4-турида 5 ноябрь куни Тошкентда Қатарнинг «Ар-Райян» жамоасини қабул қилади.

Ушбу клуб билан илгари тўқнаш келинмаган. «Райян» 8 карра Қатар чемпиони бўлиб, 6 бор Қатар Амири Кубоги, 4 марта Қатар Кубоги ва 5 марта Шайх Жассим Кубоги ғолибига айланган. Охирги чемпионлигини 2015-16 йилги мавсумла қўлга киритган. Жамоани маҳаллий мутахассис Юнус Али бошқариб келмоқда. Чемпионлар Лигаси учун «Райян» сафида қатарлик ўйинчилардан ташқари 12 нафар хорижлик футболчи рўйхатдан ўтказилган.

«Пахтакор» Қатарнинг бошқа жамоалари билан халқаро мусобақаларда фақат Чемпионлар Лигасида ўйнаган.

«Пахтакор»нинг Қатарнинг 5 клубига қарши жами 18 учрашувда майдонга тушган. «Гарафа» билан энг кўп дуч келган – 6 бор. «Садд» ва «Духайл» билан тўрт мартадан, «Қатар» СК ва «Араби» билан эса иккитадан учрашув ўтказилган. Бу ўйинларда 5 ғалаба, 5 дуранг ва 8 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 26 марта ишғол қилиниб, 29 тўп ўтказиб юборилган.

Тошкентда Қатар жамоаларига қарши етти беллашув бўлиб ўтган. Улар 4 ғалаба ва 3 дуранг қайд этилган. 14 тўп киритилган ва 6 гол қўйиб юборилган. Қуйида ”Пахтакор” билан тўқнаш келган Қатар клублари ва натижалар акс этган.

«Ал Гарафа» - 3:0, 3:4, 2:2, 2:0, 0:1, 1:2
«Қатар» СК - 1:0, 0:0
«Ал Садд» - 1:1, 1:2, 2:2, 1:2
«Ал Араби» - 3:1, 1:0
«Духайл» - 1:3, 2:2, 2:3, 0:3.

Киритилди: 18:58, 03.11.2024.
Ўқилди: 3443 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3660]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [3158]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2699]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2606]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2312]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [2174]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1853]

Расман: «Кристал Пэлас» «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади [1766]

Клоппга Германия терма жамоасида рекорд даражадаги маош таклиф қилинди [1713]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1699]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик