Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Қизил Фурия» учун ноёб ўйин

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Испания термаси Европа Миллатлар лигасида қаторасига 3та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди.

Ғоят гўзал тезлик! Европанинг амалдаги чемпиони жумладан, 15 октябрь оқшоми Кордовадаги «Нуэво Арканхель» стадионида сербларни енгилгина маҳв этди - 3:0. Учрашувдан олдин «Барселона» жавоҳири Ламин Ямалнинг жароҳат туфайли майдонга тушолмаслиги маълум қилинган эди. Умуман, «қизил фурия» бош мураббийи Луис де ла Фуэнте тиғиз тақвим (3 кунда 2та ўйин)га қарамай, бошланғич таркибда атиги 3та ўзгаришга қўл урди: Ламин Ямал, Педри ва Алехандро Гримальдо ўрнини Алекс Баэна, Микель Мерино ва Марк Кукурелья эгаллашди. Асосий факт шуки, Испания миллий жамоаси охирги 96 йил бадалига биринчи марта ўйинни 3та етакчи клуб - «Реал», «Барселона» ва «Атлетико» футболчиларисиз бошлади. Ноёб ўйин ёхуд ҳодиса! Ахир деярли 1 аср давомида «қизил фурия» таркибида бундай комбинация юзага келмаганди.

Алоҳида айтиш керак, Испания термаси «Реал», «Барселона» ва «Атлетико» футболчиларисиз ҳам чакки кўринмади. Дейлик, тўп ўйинга киритилиши билан испанлар устунликни ўз томонига оғдиришди - ҳам катта ҳудуд, ҳам ҳаракат бўйича. Яхши ишланган чизма асосида тўп суриш, позиция алмаштириб ўйнаш, тезкор узатмалар билан олдинга ўтиш, меҳмонларни ортиқча югуришга мажбурлаш, бўш зоналар яратиш - барчаси мукаммал кўринди. Оқибатда 5 нафар ҳимоячи билан майдонга тушган Сербия термаси мудофаа ишларида мислсиз қийинчиликларга дуч келди. Ваҳоланки, жамоа марказий зонасидан ҳам ҳимоявий ҳаракатларга мойил ярим ҳимоячилар жой олишганди. Бироқ «фурия» фаоллиги натижасида серблар жуда ноаниқ ҳимояланишди. Драган Стойкович жамоаси ҳаттоки ўз жарима майдони ичидаги ҳаво курашларида ҳам имкониятни бой берди! Шу тариқа тезкор гол кузатилди - 5-дақиқада Эмерик Ляпорт ўзини кўрсатди. Аслида серблар илк дақиқадаёқ ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишлари мумкин эди. Микель Мерино яхши нуқтадан чмройли зарба йўллади, фақат тўп йўлига Саша Зделар тўғаноқ бўлди.

Ҳисоб очилганидан кейин ҳам Испания термаси назоратни пасайтирмади ва биринчи бўлимдаёқ барчасини ҳал қилиб қўйиши ҳеч гап эмасди. Кордовадаги кучли ёмғир ҳам мезбонларни асло бўшаштиргани йўқ. Тўғри, Луис де ла Фуэнте захира ўриндиғи зинасида сирпаниб, йиқилиб тушишига оз қолди. Умуман, серблар биринчи бўлимда бироз оғир кўринишди, Райя дарвозаси томон бор-йўғи 1 марта зарба беришди. Испанлар танаффусдан кейин натижа эмас, завқ учун ўйнашди, гўё. Улар мухлисларни шунчаки, яйратишди. Ваҳоланки, Евро-2024 финалидан буён де ла Фуэнте жамоа таркибининг ярмидан кўпини йўқотди. Ҳаттоки, Альваро Мората 11 метрли жарима нуқтасидан тўпни ёмғирли осмонга йўллаганида ҳам, «фурия» мухлислари асло хавотирга тушишмади, чунки жамоада йўлга қўйилган динамик футболни кузатиш қизиқ эди. Якуний 3:0 ҳисоби шу тетик ҳаракатлар самарасидир. 

Факт. 96 йил давомида ўйинни илк марта «Реал», «Барселона» ва «Атлетико» вакилларисиз бошлаган Испания термаси рақиб дарвозаси томон нақ 30 марта зарба йўллади ва шундан 10таси аниқ чиқди.

Жаҳонгир МИРЗО тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:33, 03.11.2024.
Ўқилди: 1446 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6405]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3019]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3003]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2103]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1951]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1893]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1760]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1552]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1536]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1531]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик