Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

ОЧЛ. «Бунёдкор» бу мавсумда илк бор мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг нимчорак финал дастлабки учрашувида Таиланднинг «Бурирам Юнайтед» жамоасига қарши майдонга тушган «Бунёдкор» имкониятни бой берди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларда «бунёдкорчи»лар тўпни ўз назоратларини ушлаб туришди ва тезлик билан ҳужумга ўтишди. Учрашувнинг 4-дақиқасида Лутфулла Тўраев 17-18 метрлар масофадан дарвоза томон зарба берди. Бироқ зарба бироз ноаниқ кўриниш олди.

Кейинги дақиқаларда эса энди устунлик рақиб томонга ўта бошлади. Тўпни оддий вазиятларда юқота бошлаган «Бунёдкор» бир қатор хавфли ҳужумларни ўтказиб юборди. Шундай вазиятлардан дастлабки энг хавфлиси 9-дақиқада содир бўлди. Зиратон Бунматханнинг жарима зарбаси ўта хавфли чиқди. Бу вазиятда Муроджон Зухуров яхши ҳаракат қилиб зарбани бартараф этди.

Кўп ўтмай Лутфулла Тўраев яна бир имкониятга эга бўлди. Аммо унинг зарбаси умуман ўхшамади. 17-дақиқада эса меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Жарима майдончаси томон оширилган пас Анавин Жужиннинг бошига тегар-тегмас Зуҳуров қўриқлаётган дарвозасига бориб тушди. Бу вазиятда марказий ҳимочилар нима қилаётганди, деган саволга ҳеч ким аниқ жавоб бера олмаса керак.

Ўтказиб юборилган голдан кейин «Бунёдкор» саросимага тушиб қолди ва ҳимояда кетма-кет ўта кулгули, оддий вазиятларда пала-партиш ҳаракатлар эвазига хатоларга йўл қўя бошлашди. Баъзида Зуҳуров тўп йўлига ғов бўлиб қолган бўлса, баъзида таиландликларнинг якуний зарбаси муваффақиятли чиқмади. Рақиб жамоа сафида жарима зарбаларини амалга оширган Зиратон Бунматханнинг узатмалари жудаям хавфли чиқди Бироқ юқорида айтганимиздек, мезбонларга аниқлик етишмади.

39-дақиқада Миржалол Қосимов мажбурий ўзгаришни амалга оширди. Бироз жароҳати безовта ўйини қовушмаган Фозил Мусаев ўрнига Игорь Таран майдонга чиқарилди. Шундоғам Жасур Ҳасановнинг кетма-кет хавфли бурчак зарбалари билан рақибга босим ўтказа бошлаган «Бунёдкор» ҳужуми янада жонланди. Бу бўлим сўнгида ўз самарасини берди. Жасур Ҳасанов яна бир бор бурчак зарбасини жуда хавфли тарзда амалга оширди. Дарвозабондан қайтган тўпни Тўраев қабул қилиб олиб, Таранга узатди. Игорь эса ҳаводан тушаётган тўпни тўхтатмасдан, совуққонлик билан дарвозага аниқ йўллади. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан ўз поёнига етди.

Биринчи бўлимни гол билан якунлаб ўйинга бўлган иштиёқни яхши томонга ўзгартирган «Бунёдкор» иккинчи бўлимни кўтаринки руҳда бошлади. Хавфли бўлмасада асосан ҳужумларни юзага келтиришда меҳмонлар фаол бўлишди. Иккинчи бўлимдаги дастлабки энг хавфли вазият 61-дақиқада содир бўлди. Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни Камолиддин Мурзоевга етказиб берди. Мурзоев тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон йўллаганди. Бироқ унинг зарбасини дарвоза устуни ва тўсини кесишган нуқтага тегиб қайтди.

Умуман иккинчи бўлимда имкон бўлди дегунча олдинга ташланишди. Бироқ вазиятларни якунлашда маҳорат борасида камчиликлар кўриниб қолди. Мезбонлар эса паст бўлишларига қарамай, стандартлардан самарали фойдаланишди. Ана шундай ҳужумлардан бирида ҳисоб яна ўзгарди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Эккачай Сумрей жаримадан оширилган пасни Эккачай Сумрей орқача туриб, боши билан дарвозанинг узоқ бурчагига буриб юборди ва ҳисобни 2:1га етказди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида «Бунёдкор» футболчилари олдинга ташланишди. Таран, Пишур ва бошқа футболчиларда имкониятлар бўлди. Бироқ вазиятлардан унумли фойдаланилмади. Натижада учрашув 2:1 ҳисобида «Бурирам Юнайтед» ғалабаси билан якунланди. Мағлубиятга қарамай,  «Бунёдкор» сафарда урилган гол эвазига яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Жавоб учрашуви бир ҳафтадан кейин Тошкентда бўлиб ўтади.

ОЧЛ. 1/8 финал
Дастлабки учрашув
«БУРИРАМ ЮНАЙТЕД - БУНЁДКОР 2:1 (1:1).
Голлар: Анавин Жужин (17), 11. Эккачай Сумрей (76) - Игорь Таран (45+1)
«Бурирам Юнайтед»: 1. Сиварук Тедсунгноен, 2. Зиратон Бунматхан, 3. Пратхум Чутхонг, 5. Осмар Барба, 6. Танасак Шрисай, 13. Жирават Макаром (11. Эккачай Сумрей, 70), 15. Сурат Шуха, 17. Анавин Жужин, 19. Кай Хирано (16. Суриа Домтайсонг, 60), 22. Адисак Крайсорн (32. Денис Бушенинг, 90+3), 25. Сури Шуха.
«Бунёдкор»: 25. Муроджон Зухуров, 4. Хайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 7. Марко Блажич (14. Алибобо Раҳматуллаев, 78), 8. Жавлон Иброҳимов, 13. Лутфулла Тўраев, 16. Артём Филипосян, 17. Камолиддин Мурзоев (11. Олександр Пишур, 72), 18. Фозил Мусаев (9. Игорь Таран, 39), 19. Жасур Ҳасанов, 33. Олег Зотеев.
Огоҳлантиришлар: Сурат Шуха (25), Зиратон Бунматхан (56) - Игорь Таран (79), Хайрулла Каримов (85).
Бош ҳакам: Бенжамин Жон Вильямс
Қанот ҳакамлари: Меттью Жеймс, Аназ Хакан
Захирадаги ҳакам: Ма Нинг (барчаси – Австралия)
Назоратчи: Субҳиддин бин Моҳд Солиҳ (Малайзия)
Учрашуви комиссари: Давлатмурод Исломов (Тожикистон).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:53, 14.05.2013.
Ўқилди: 10522 марта.
Фикрлар: 108 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.