Дортмунднинг "Боруссия" клубининг австриялик ярим ҳимоячиси Марсель Забитцер "Штурм"га қарши ўйиндан умидлари билан ўртоқлашди.
"Мен Гратсда туғилганман, у ерда ўсганман, жуда кўп ажойиб хотираларим бор, лекин эртага биз ғалаба қозонишни истаймиз.
Менинг майдондаги позициям? Сўнгги пайтларда марказда ўйнаяпман, у ажойиб ишлайди, лекин, табиийки, улар мени қаерга қўйишмасин, бор кучимни майдонда бераман", - дея Забитцернинг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.