"Милан"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Кака ҳужумчи Альваро Мората ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мората "Милан"га ўтганидан жуда хурсандман, Испания чемпиони жамоаси сардори жамоага катта фойда келтириши мумкин.
У 22-рақамини хоҳлагани учун менга қўнғироқ қилди. Мен унга бу менинг эмас, балки ҳамманики эканлигини айтдим. У бошқа рақамни танлади, лекин у менга бу ҳақда қўнғироқ қилгани жуда ёқимли ишора ва ҳурмат эди. Унга ва "Милан"га энг яхши тилакларимни тилайман" - деди Кака.
Мората ёзда "Милан" билан шартнома имзолаган эди. Шартнома 2028 йилнинг 30 июнига қадар, яна бир йилга узайтирилиши мумкин.
"Милан" футболчи учун 13 миллион евро товон пули тўлаган.
Жорий мавсумда 32 ёшли форвард италияликлар сафида 11 учрашувда 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.