Европа чемпионлари лигасининг 4-турида "Болонья" ўз майдонида "Монако" жамоасини қабул қилади.
Ушбу учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида "Болонья" устози Винченцо Итальяно иштирок этди.
"Монако" қийин рақиб. Улар ишонч билан ўйнашади, ҳатто охирги ўйинларда ҳам ўсишга эришган бўлсак ҳам, "планка"ни кўтаришимиз керак. Биз кўпроқ курашишимиз ва яхши футбол кўрсатишимиз керак. Биз, албатта, ютқазишни истамаймиз. Мухлисларимиздан ажойиб муҳит кутаман, уларнинг барча қўллаб-қувватлашларига муҳтожмиз" - деди Винченцо Итальяно.