"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳужумчи Жошуа Зиркзени сотиб олишни истамаган ва ортиқча вазни туфайли ундан жаҳли чиққанди, деб хабар бермоқда The Sun.
Манбага кўра, Зиркзенинг аҳволи мураббий Тен Хагни хафа қилган, чунки у дастлаб ҳужумчи сифатида танланмаган. Жошуа нафақат "Манчестер Юнайтед"га формасиз келди, балки ортиқча вазндан халос бўлиши учун ҳам бироз вақт керак бўлди.
Унинг "Болонья"дан кўчиб ўтишига Ineosнинг янги раҳбарияти ташаббуси билан чиқди, улар 23 ёшли футболчини пулига яхши баҳо беришди.
Футболчи 2024 йилнинг ёзида "Болонья"дан 42,5 миллион евро эвазига сотиб олинганди.
Жорий мавсумда 23 ёшли нидерландиялик Зиркзе "Манчестер Юнайтед" сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.