Бутун дунё ҳамон сэр Алекс Фергюсон ҳақида гапирмоқда. Чунки у инсон бунга муносиб.
Бу мураббий ҳақида бадиий ҳам мақола кўринишида ҳам ёзишди. Ҳамма қўлидан келганича қиладида энди.
Бизнинг таниқли рассомимиз Омар Момани ҳам охирги вақтларда сэр ҳақида кўп нарсалар ижод қилди. Рассом бу гал унинг кетиши билан жамоадан кетиши мумкин бўлган Уэйн Руни бош планга чиқарди.
Кунг-фу панда мултфильмини эслайсиз. У ерда йўлбарс барча сир асросларни устозидан ўрганади ва кейин ёвузлик учун курашади. Кейин устоз унга қарши пандани тайёрлайди ва охир оқибат яхшилик ғалаба қозонади.
Ҳозирда «МЮ»да ҳам шунга ўхшаш ҳолат. Йўлбарс ўрнида Уэйн Руни. Демак сэр футболдан кетди. Руи ҳам кетар, балки кетмас. Кетса панда ким бўларкин?!