«Реал» Испаниядаги даҳшатли сув тошқинидан жабрланганларга ёрдам беришга қарор қилди. «Қаймоқранглилар» клуби бу ишга 1 миллион евро ажратди. Шу билан бирга, "Cadena SER" Мадрид жамоаси футболчилари ҳам алоҳида пул йиққани ҳақида хабар берди. Ушбу қадамнинг ташаббускори ҳужумчи Виниcиус Жуниор эди.
Қайд этилишича, «Реал» футболчилари ўз хайр-эҳсонларини оммага эълон қилиш ниятида эмас эди, чунки улар яхшиликни аноним тарзда қилган маъқул деган фикрга келишган. Шунга қарамай, маълумот қандайдир тарзда оммавий ахборот воситаларида тарқалди.
Эслатиб ўтамиз, Испаниядаги сув тошқини туфайли бир қатор ўйинлар қолдирилди. Ушбу рўйхатга «Валенция» ва «Реал» ўртасидаги Ла Лига ўйини киритилган.