"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска жамоасининг ҳужум етакчиси Коул Палмер келаси ҳафта охирида "Арсенал"га қарши ўйнашига шубҳа қилмоқда.
"Кеча Коул машғулот ўтказмади, бугун кўрамиз, у биз билан шуғуллана оладими. Умид қиламанки, у якшанба куни мавжуд бўлади. Биз кутамиз ва кўрамиз, кейин қарор қабул қиламиз", - дейди Мареска.
"Арсенал" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси 10 ноябрь, якшанба куни “Стемфорд Бриж”да бўлиб ўтади.