"Бавария" Кейнга рақобат қилиш учун 4 нафар ҳужумчи вариантини кўриб чиқмоқда.
Sport Bild нашри хабарига кўра, мюнхенликлар 31 ёшли англиялик футболчига узоқ муддатда рақобатчи ва унинг ўрнини босадиган футболчи топмоқчи.
"Бавария" 4 нафар номзодни кўриб чиқмоқда: Омар Мармуш ("Айнтрахт"), Виктор Дьёкереш ("Спортинг"), Бенжамин Шешко ва Лои Опенда ("Лейпциг").
Қайд этилишича, "Манчестер Юнайтед" ҳам Дьёкереш ва Шешкога, "Ливерпуль" эса Мармушга ҳам даъвогарлик қилмоқда.