Англиялик собиқ футболчи Жейми О'Хара Мадриднинг "Реал" клубини янги ҳужумчи билан шартнома имзолаш ҳақида ўйлашга чақирди.
Ўтган ёзда Килиан Мбаппе "Лос Бланкос" сафига эркин агент сифатида қўшилди. Юлдузли француз марказий ҳужумчиларнинг "ёқимсиз" позициясида ўйнаши керак, чунки Винисиус Жуниор чапда ўйнайди.
О'Харанинг фикрича, "Спортинг Лиссабон"дан Виктор Дьёкереш "Реал" ҳужумчиси роли учун идеал вариант ҳисобланади.
"Ҳозирда дунёнинг исталган клуби Дьёкрешни сотиб олмоқчи. У "Реал Мадрид"га ёрдам бериши мумкин эди - жамоага ҳақиқатан ҳам марказий ҳужумчи керак, чунки Мбаппе оддийгина вазифани бажара олмайди.
Бу мавсумда "Реал" кўп ютқазди. Дьёкереш кучли спортчи, гол уришни билади ва ҳимоячилар билан дуелдан қўрқмайди.
Унинг ўйини менга Холандни эслатади", - деди инглиз собиқ футболчиси.