Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Европа лигаси. «Челси» — чемпион!

Баҳо:
+ | -

Европа лигасининг финал баҳси ўз ниҳоясига етди.

Лондоннинг «Челси» жамоаси Португалиянинг «Бенфика» жамоалари ўртасидаги бу сафарги финал Европа Лигаси учун анча мазмунли ўтганини таъкидлаш жоиз.

Финалларда ўзини кўрсатишга ўрганган Фернандо Торрес бу сафар ҳам ўзини кўрсатишни амаллади. Бундан беш йил муқаддам Филипп Ламдан қочиб кетиб Леманн дарвозасини ишғол қилган ва Испания эрасини бошлаб берган ғалабага сабабчи бўлган футболчи бу сафар ҳам худди шундай услубдаги гол билан ҳисобни очди.

Орадан кўп ўтмай, Сезар Аспиликуэта тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳакам лондонликлар дарвозасига пенальти белгилади ва жаримани Оскар Кардосо аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Бу гол асосий вақтдаги сўнгги гол бўлиб қолши кутилаётган бир паллада Бранислав Иванович томонидан киритилган гол «Челси»га ғалаба келтирди ва клуб ўз тарихида биринчи марта Европа Лигасида зафар қучди. Ушбу ғалаба билан биргаликда Абрамович жамоа бу йил ҳам Европа доирасидаги кубокни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

ЕВРОПА ЛИГАСИ
Финал
Амстердам. «Амстердам арена».

БЕНФИКА (Португалия) – ЧЕЛСИ (Англия) 1:2 (0:0)
Голлар: Кардосо (68,пенальти) — Торрес (60), Иванович (90+3).
Бенфика: Артур Мораес, Алмейда, Луизао, Гарай (Жардел, 78), Мельгарехо (Джон, 66), Энцо Перес, Матич, Гайтан, Родриго (Лима, 66), Сальвио, Кардосо.
Челси: Чех, Аспиликуэта, Иванович, Кэйхилл, Э. Коул, Давид Луиз, Рамирес, Мата, Лэмпард, Оскар, Торрес.
Огоҳлантиришлар: Оскар (14), Гарай (45), Луизао (61).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:52, 16.05.2013.
Ўқилди: 5438 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.