Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес фаолиятини Италияда фаолиятини эттириши мумкинлиги борасида гапириб ўтди.
«Мен Италияга қайтишни истайман. Бу мамлакатда футболни жуда яхши тушунадилар. Менга италияликлардаги футболга бўлган иштиёқ жуда ёқади.
«Наполи»? Бу жамоа ҳам Италия А сериясидаги бошқа клублари сингари жуда кучли. Аммо ҳозир келажагим борасида ҳеч нарса дея олмайман, чунки олдинда премьер лига ўйинлари кутиб турибди», дейди Бенитес.
Эслатиб ўтамиз, Бенитес «Интер» клуби бош мураббийи сифатида олти ой ишлаган ва 2010 йилнинг декабрида жамоадан кетганди.