«Ливерпуль» келаси ёзда ўз юлдузини текинга йўқотиши кутилмоқда.
«Football Insider» хабарига кўра, Трент Александр-Арнольд «қизиллар» билан шартномасини узайтирмасликка ишонмоқда. «Реал» уни асосий трансфер мақсади сифатида белгилаган.
Аввалроқ, мерсисайдликлар 26 ёшли футболчини қишда 50 миллион еврога сотишга тайёр эканлиги тўғрисида хабарлар чиққан эди.