«Ливерпуль» марказий ҳимоячиси Иброҳим Конате бош мураббий Арне Слот ўйинга киритган ўзгаришлар ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Натижаларимизга бир қаранг, мавсумни жуда яхши бошладик, лекин унга ортиқча босим ўтказишни истамайман. Ҳозир мавсумнинг бошланиши, биз шунчаки ишлашимиз ва кундан кунга яхшиланишимиз керак. Мавсум охирида биз Слот бизга қандай таъсир қилганини баҳолай оламиз,» - дея Конатедан иқтибос келтирди «Ливерпуль» матбуот хизмати.
11 турдан сўнг, Слот шогирдлари Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган «Манчестер Сити»дан беш очко фарқ билан олдинда бормоқда