Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

"Арсенал" АПЛда кетма-кет тўртинчи ўйинда ғалаба қозона олмади

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" АПЛда қаторасига 4та ўйинда ғалаба қозона олмади.

Бугун Микель Артета шогирдлари АПЛнинг 11-турида "Челси" билан дуранг ўйнади (1:1).

Олдинги учта лига ўйинида "канонирлар" "Борнмут" (0:2) ва "Ньюкасл"га (0:1) мағлуб бўлган, "Ливерпуль" билан дуранг ўйнаган (2:2). Охирги марта "Арсенал" Премьер-лигада 5 октябрь куни "Саутгемптон" билан ўйинда (3:1) ғалаба қозонган.

"Челси" Премьер-лигадаги сўнгги 5 ўйинда фақат битта ғалабага эришди - "Ньюкасл" (2:1). Шунингдек, бу даврда Энзо Мареска шогирдлари "Ливерпуль"га ютқазиб қўйди (1:2) ва уч марта дуранг ўйнади.

11-турдан сўнг "Челси" ва "Арсенал" АПЛ турнир жадвалида мос равишда 3 ва 4-ўринларни эгаллаб туришибди. Жамоалар 19 очкодан тўплашди - "кўклар" тўплар нисбати яхшироқ бўлгани учун юқорироқда.

Киритилди: 00:46, 11.11.2024.
Ўқилди: 577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.