Жамол Мусиала "Бавария"нинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
21 ёшли ярим ҳимоячи 29 фоиз овоз билан мухлислар овозини қўлга киритди. У Харри Кейн (16 фоиз) ва Майкл Олисени (11 фоиз) ортда қолдирди.
Октябрь ойида Мусиала Мюнхен клуби сафида барча мусобақаларда 4 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.