Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Goal нашри «Манчестер Сити»нинг муваффақиятсизлигига сабаб бўлаётган 6 муаммога тўхталди

Баҳо:
+ | -

Энг йирик футбол янгиликлари сайтларидан бири “Goal” нашри мақола эълон қилди, унда Пеп Гвардиола ҳал қилиши керак бўлган “Манчестер Сити”нинг жорий мавсумдаги 6 та муаммоси ҳақида сўз боради.

Манбага кўра, “Манчестер Сити”нинг биринчи муаммоси — ярим ҳимояда керакли назорат ва мувозанатни тиклаш учун жароҳат олган ярим ҳимоячи Родрини зудлик билан алмаштириш зарурати.

Иккинчи муаммо — ҳужумда норвегиялик Эрлинг Ҳоландга ҳаддан ташқари таяниши. Яъни ҳужум чизиғида етарли куч ва қўллаб-қувватлаш йўқлиги сабабли жамоа голлар уришда қийинчиликларга дуч келмоқда. Учинчи муаммо— “шаҳарликлар” ҳимоясидаги беқарорлик. Бу жамоанинг кўп ўтказиб юборайтоган голларида ва таркиб ва ​​ўйин услубидаги доимий ўзгаришларда намоён бўлмоқда.

Бундан ташқари, нашр “Манчестер Сити”нинг ҳужумда совуққонлик кўрсата олмаслиги, ўйинчиларнинг иш қобилияти пасайгани ва ҳар бир тўп учун курашиш истаги йўқлиги, шунингдек, “Атлетико”га кетган аргентиналик форвард Хулиан Алвареснинг ўрнини босувчи трансферлар бўлмаганига урғу берди.

Маълумот учун, ўтказилган 11 ўйиндан сўнг “Манчестер Сити” 23 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:37, 13.11.2024.
Ўқилди: 1365 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.