ПСВ футболчиси Сержиньо Дест шу йилнинг апрель ойида жароҳат олган эди. Бу футболчининг фаолияти шу пайтгача ўзгача бўлган, аммо у умидсизликка тушмади. Sky Sports нашрига берган интервьюсида ҳимоячи Эредивизияга қайтиши ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди, шунингдек, Европанинг топ-5 етакчи лигаларида ўйнашга қайтиш ниятини таъкидлади.
"Шубҳасиз, ПСВ - катта клуб, лекин менда жуда кўп амбициялар бор ва мен нима қила олишимни биламан. Мен ўзимнинг савиям "кучли бешлик" лигада бўлиши кераклигини ҳис қиламан, шунинг учун мен бунинг учун жуда кўп ҳаракат қиляпман. Мен бу гўзал жойларга қайтишни хоҳлайман. Питер Бош менга жуда ишонади, бу энг яхши нарса у мени янги чегаралар сари турткилайди. ПСВ оғир дамларда ёнимда бўлди. Улар менга ишонишди, шунинг учун бу муҳим эди ва мен бунинг учун улардан жуда миннатдорман. Психологик жиҳатдан қийин эди, чунки буни хоҳламагандим"-деди Дест.
Эслатиб ўтамиз, америкалик футболчи ўтган мавсумда ПСВ билан Эредивизияда ғалаба қозонган.