Кириш Регистрация

Тедеско: "Куртуа учун терма жамоа эшиклари доим очиқ"

Баҳо:
+ | -

Доменико Тедеско Бельгия Тибо Куртуа билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.

Август ойида "Реал" дарвозабони Тедеско қўл остида Бельгия терма жамоасида ўйнамаслигини маълум қилганди. Ўтган июнь ойида дарвозабон ва мураббий ўртасида келишмовчиликлар юзага келган, натижада Куртуа кутилмаганда Эстония билан Евро-2024 саралаш ўйини олдидан жамоани тарк этганди.

HLN нашри хабарига кўра, Бельгия Қироллик футбол ассоциацияси бош директори Петер Виллемс Мадридда Куртуа билан учрашиб, унинг терма жамоага қайтиш имкониятини муҳокама қилган, бироқ дарвозабон ўз қарорини тасдиқлаган холос.

Ушбу маълумотга изоҳ бераркан, мураббий: "Унинг бунга ҳаққи бор", деди.

Аммо Тедесконинг айтишича, у ҳали ҳам дарвозабоннинг терма жамоага қайтишига қарши эмас.

"Аммо Тибо аниқ айтди: у ҳозирда мавжуд эмас", - деди Бельгия бош мураббийи.

Киритилди: 21:55, 13.11.2024.
Ўқилди: 854 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик