Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Зелиньски: "Левандовскининг йўқлиги польшалик футболчиларни хафа қилди"

Баҳо:
+ | -

Польша терма жамоаси ярим ҳимоячиси Петр Зелиньски ҳужумчи Роберт Левандовски йўқлигида жамоа сардори этиб тайинлангани ҳақидаги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди ва форварднинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

"Мен яна сардор бўлганимдан жуда фахрланаман. Мен хурсандман ва жамоамга энг яхши натижаларга эришиш учун ушбу икки ўйинда бор кучимни сарфлайман.

Биз Робертнинг қандай характерга эга эканлигини биламиз, шунинг учун унинг йўқлиги бизни хафа қилади. Биз унга саломатлик тилаймиз. Бизда ўз имкониятини кутган ажойиб ҳужумчилар бор ва энди ўз имкониятларини намойиш этиш имконияти бор", - деди Петр Зелиньски матбуот анжуманида.

Польша терма жамоаси 15 ноябрь куни Португалияга қарши баҳс олиб боради, 18 ноябрь куни эса Шотландияни қабул қилади. Ҳар икки учрашув Миллатлар лигаси доирасида бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:10, 15.11.2024.
Ўқилди: 680 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.